Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тўқаев Назарбоев ҳақида гапирди

Тўқаев Назарбоев ҳақида гапирди

Қозоғистонда тартибсизликлар бошлангандан бери Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев биринчи марта биринчи президент Нурсултон Назарбоевни эслаб ўтди. Бу ҳақда Тengrinews.kz маълум қилди.

«Биринчи президент шарофати билан мамлакатда жуда даромадли компаниялар гуруҳи ва ҳатто халқаро стандартлар бўйича ҳам бойлар қатлами пайдо бўлди. Қозоғистон халқига ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, уларга тизимли ва мунтазам ёрдам бериш вақти келди, деб ҳисоблайман», — деган Қозоғистон раҳбари.

Президент мамлакат ҳукуматига бир нечта компанияларни аниқлаб, жамғармага йиллик бадаллар миқдорини келишиб олишни топширган.

Тўқаев, шунингдек, хорижда сохта операциялар орқали пулни мамлакатдан олиб чиқиш мумкинлигини айтиб, Миллий банкка Молиявий мониторинг агентлиги билан биргаликда «барча операцияларни аниқ кузатиш, текшириш ва назорат қилишни таъминлаш»ни топширган.

Тўқаев парламентдаги чиқиши чоғида республикада «Қозоғистон халқига» жамоат фонди ташкил этилишини маълум қилди. Бундан ташқари, у мамлакат вазирлари, вилоятлар раҳбарлари ва депутатларининг маошларини оширишга беш йиллик мораторий эълон қилди.

Бир неча кун аввал ОАВ собиқ президент Назарбоев Қозоғистонни тарк этган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди, чунки у мамлакатдаги тартибсизликлар ҳақида бирорта ҳам баёнот бермаган.

Аввалроқ Нурсултон Назарбоев Қозоғистон пойтахтида эканлиги маълум бўлганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг