Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тўқаев мустақилликни ҳимоя қилишни муқаддас бурч деб атади

Тўқаев мустақилликни ҳимоя қилишни муқаддас бурч деб атади

16 декабрь Қозоғистонда Мустақиллик куни сифатида байрам қилинади. Ушбу муҳим сана муносабати билан Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакат халқига табрик йўллади.

«Бу байрам – халқимизнинг мустаҳкам бирдамлиги рамзидир. Мустақиллик куни Қозоғистоннинг озодлиги ҳамда янги тарихий шарт-шароитда эркин тараққий қилишини акс эттиради. Ушбу қутлуғ кунда биз ота-боболаримизнинг озод давлат орзусини рўёбга чиқаришга беқиёс ҳисса қўшган миллий қаҳрамонлар руҳига ҳурмат бажо келтирамиз», – дейилади қутловда.

Таъкидланишича, мустақиллик туфайли Қозоғистон учун тараққиётнинг янги уфқлари очилди, мамлакат халқаро ҳамжамиятнинг тўла ҳуқуқли субъектига айлади.

«Мустақиллик ҳамма нарсадан устун! Мустақилликни муваффақиятли ва фаровон давлат таянчи саналган қадрият сифатида асраб-авайлаш ва бор кучимиз билан ҳимоя қилиш ота-боболаримиз ва келажак авлод олдидаги муқаддас бурчимиздир», – дейди Қ.Тўқаев.

Қозоғистон раҳбарига кўра, Остона ўз стратегик йўналишидан оғишмаган ҳолда давлатчилик анъаналарини изчил ривожлантиради. Ҳаммага тенг имкониятлар туҳфа этадиган, фаровонликка йўл очадиган Адолатли Қозоғистонни барпо этиш йўлида барча чоралар кўрилади. Мамлакат ушбу эзгу маррага етишда бирлик, барқарорлик, қонун устуворлиги, масъулият, билим ва меҳнатсеварлик каби қадриятларга таянади.

Қозоғистон Мустақиллиги куни  (Тәуелсіздік күні) давлат байрами саналади. 1991 йил 16 декабрда «Қозоғистон Республикасининг давлат мустақиллиги тўғрисида»ги конституциявий қонун қабул қилинган ва мамлакат суверен тараққиёт йўлини танлаган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг