Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тўқаев «инсониятнинг чинакам элитаси» кимлар эканини айтди

Тўқаев «инсониятнинг чинакам элитаси» кимлар эканини айтди

Фото: Akorda.kz

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев мушкул ҳолатда қолганларга кўнгилли равишда кўмак кўрсатувчи тоифа – волонтёрлар фаолиятини рағбатлантириш учун уларга узоқ муддатли грантлар ажратишни таклиф қилди.

Остона шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро волонтёрлар форумида нутқ сўзлаган Қ.Тўқаев ушбу хайрия фаолиятини минтақа миқёсида ривожлантириш муҳимлигини ҳам таъкидлади. 

«Мен давлат раҳбари сифатида халқаро волонтёрлик дастурлари халқ дипломатияси доирасида энг самарали усуллардан эканига ишонаман. Яна ишончим комилки, ҳаётини ўзгалар, хусусан, хориж ҳамжамиятлари вакилларига кўмакка бағишлаган инсонлар ҳар жиҳатдан ҳурматга ва инсониятнинг чинакам элитаси деб аталмоққа лойиқдир», – деди Қ.Тўқаев.

Волонтёрлик ёлғиз қарияларга ғамхўрликдан тортиб табиий офатда жабр кўрганларга кўмак кўрсатишга қадар – турли жабҳаларни қамраган беғараз хайрия фаолиятидир.

Ўзбекистонда ҳам 2019 йил 2 декабрда «Волонтёрлик фаолияти тўғрисида» қонун қабул қилинган. 2020 йил 4 декабрда Ўзбекистон волонтёрлари ассоциацияси ташкил этилган.

Қонунчиликка кўра, волонтёрлик орқали кам таъминланганлар, кўп болалилар ва бошпанасизларга ёрдам кўрсатиш, беморлар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда қарияларни парваришлаш, спорт, маданий тадбирларни ташкил этишга кўмаклашиш, шунингдек, бошқа усулларда хайрия ишларини амалга ошириш мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг