Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Толибон»дан галдаги юриш: Кобулга бир қадам қолди

«Толибон»дан галдаги юриш: Кобулга бир қадам қолди

«Толибон» ҳаракати Вардак вилояти маркази Майдоншаҳр шаҳрини ҳам босиб олди. Бу шаҳар пойтахт Кобулдан 46 км. узоқликда жойлашган.

«Толибон» вакили Забиҳулла Мужоҳиднинг хабарига кўра, жангарилар губернатор маъмурияти, полиция маҳкамаси, шаҳардаги марказий қамоқхонани эгаллашган. Бундан ташқари, ҳукумат қуролли армияси ҳам толибонлар назоратига ўтган.

Айни пайтда жангариларнинг мақсади Кобул бўлиб турибди. Пойтахтдаги АҚШ элчихонаси ходимлари зудлик билан шаҳарни тарк этишмоқда.

Кеча Мозори Шариф шаҳри «Толибон» назоратига ўтгач, юзлаб аскарлар Ўзбекитонга қочиб ўтганди. Унгача эса Ҳирот ва Қандаҳор каби йирик шаҳарлар ҳам уларнинг қўлига ўтганди.

Мамлакатдаги бундай сиёсий вазиятни яхши тушуниб турган президент Ашраф Ғани кеча халққа мурожаат қилиб, бундан кейин қон тўкилиши ва вайронгарчилик бўлмаслигини айтган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг