«Толибон» яна ҳужум уюштирди
«Толибон» жангарилари Афғонистоннинг Ғазна вилояти Чегату ва Деҳяк туманларига уюштирган ҳужум оқибатида 14 нафар ҳуқуқ-тартибот ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Анадўлу» ахборот агентлиги хабар тарқатмоқда.
Ғазна вилояти ҳокимлиги мутасаддиси Ораф Нурнинг айтишича, жангарилар бир вақтнинг ўзида иккита туманга ҳужум уюштирган.
Туман марказига яқин жойда афғон ҳарбийлари билан жангарилар ўртасида қуролли тўқнашув давом этаяпти.
Ғазна вилояти маҳаллий кенгаши депутати Ҳасан Ризо Юсуфий тўқнашувда ҳалок бўлганлар орасида Деҳяк тумани ички ишлар бўлими бошлиғи Фоиз Тўфоний ҳам борлигини маълум қилди.
«Толибон» мулозими Забиҳуллоҳ Мужоҳид эса ҳужум туфайли ҳар иккала туманни ўз назоратига олганини, тўқнашувда ҳуқуқ-тартибот идораларининг 43 ходими ҳалок бўлганини айтди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter