«Толибон» Панжшер вилоятини ишғол этди

«Толибон» ҳаракати Афғонистон шимолидаги Панжшер вилоятини тўлиқ ўз назоратига олди. Бу ҳақда ҳаракатнинг матбуот котиби Забиҳулла Мужоҳид маълум қилди.
Ушбу вилоят Афғонистонда «Толибон»га бўйсунмаётган сўнгги ҳудуд эди.
Қайд этилишича, Панжшер вилояти бутунлай эгалланган. Вилоятдаги исёнчиларнинг бир қисми мағлуб бўлган, қолганлари эса қочиб кетган.
Аввалроқ Афғонистоннинг Панжшер провинциясидаги қаршилик кучлари вакили Фаҳим Дашти «Толибон»нинг юзлаб жангчилари йўқ қилинганини айтганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter