Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Толибон муҳим халқаро ташкилотга қўшилмоқчи

Толибон муҳим халқаро ташкилотга қўшилмоқчи

"Афғонистонни бирга тиклаймиз" номли Покистон-Афғонистон ёшлар форумининг халқаро онлайн конференциясида "Толибон" вакили Забиҳилло Мужоҳид Хитой-Покистон иқтисодий йўлагига қўшилмоқчи эканини айтди.

Мужоҳид бу ҳақда илк марта аниқ гап айтган бўлиб, ушбу қарор жуда муҳимлигини таъкидлади ва Покистон афғон халқига ёрдам беришда давом этишига умид билдирди.

Шунингдек, "Бир макон — бир йўл" ҳақида гапириб, Африка, Осиё ва Европани боғлайдиган мазкур йўналиш орқали бир қатор бандаргоҳлар, темир ва автомобил йўллари, саноат майдонларига қўшилиш толибонлар томонидан юқори баҳоланаётганини таъкидлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг