Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Толибон» ҳаракати асосий ҳамкори қайси мамлакат эканини очиқлади

«Толибон» ҳаракати асосий ҳамкори қайси мамлакат эканини очиқлади

Фото: Stringer / XinHua / Global Look Press

«Толибон» ҳаракати вакили Мужоҳид ҳарбий ҳаракатлардан сўнг Афғонистонни тиклаш масаласига тўхталди. Бу ҳақда «Интефакс» хабар берди.

Мужоҳидга кўра, «Толибон» ҳаракатига Пекин ёрдам (жумладан, молиявий ёрдам) қўлини чўзади.

«Хитой биз учун фундаментал ва истисносиз имконият дегани, чунки мамлакатимизга сармоя киритмоқчи», — деди ўз баёнотида Мужоҳид.

Ҳарбий ҳаракатлар тугаганидан сўнг Пекин Афғонистонни тиклашда радикалларга кўмаклашади. «Миллий янгиликлар хизмати» тарқатган хабарга кўра, толиблар тоғ-кон саноати ва мис конларини тиклашда ХХРнинг мададини кутишмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг