Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Толибон» гўзаллик салонлари фаолиятини тақиқлади

«Толибон» гўзаллик салонлари фаолиятини тақиқлади

«Толибон» ҳаракати  раҳбарияти мамлакатдаги аёллар учун гўзаллик салонларини ёпишни буюрди. Бу ҳақда Al Arabiya хабар бермоқда.

«Толибон» ҳукумати Афғонистондаги барча аёллар гўзаллик салонлари ўз фаолиятини тўхтатиши кераклигини буюрган. Бунинг учун уларга 10 кун муддат берилган.

Бундан ташқари, ҳаракат вакиллари аёлларга савдо марказларида ишлашни ҳам тақиқлади.

Айни пайтда аёллар учун гўзаллик салонларини ёпмаган тадбиркорларга қандай чора қўлланилиши аниқ эмас.

Эслатилиб ўтамиз, олдинроқ «Толибон» Афғонистонда соғлиқни сақлаш марказларида ишлайдиган эркакларга аёл беморларни кўрмасликни, аёл шифокорларга эса эркак беморларни кўрмасликни буюрган эди. 2022 йилнинг декабрь ойида эса ҳаракат аёл ва қизларнинг университет ва ўрта мактабда таълим олишини тақиқлаб қўйганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг