«Толибон» асосий душманининг 53 аъзосини таслим қилди
Афғонистонда ИШИДнинг 53 нафар аъзоси оқсоқоллар воситачилигида Толибонга таслим бўлди.
Bakhtar агентлигининг маҳаллий разведка бошқармаси бошлиғига таяниб хабар беришича, бу Нангарҳор вилоятида содир бўлган.
Эслатиб ўтамиз, ИШИДнинг Афғонистондаги бўлинмаси саналган «Ислом давлати – Хуросон» террор гуруҳи «Толибон» ҳаракатининг Афғонистондаги асосий душмани бўлиб қолмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter