Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Толибон» АҚШ қарорини олқишлади

«Толибон» АҚШ қарорини олқишлади

Фото: «Sayed Khodaiberdi Sadat/Anadolu Agency via Getty Images»

«Толибон» ҳаракати АҚШ делегацияси билан якшанба куни якунланган музокараларни муваффақиятли деб атаган. Бу ҳақда Интерфакс маълум қилди.

«Афғонистон Ислом Амирлиги ва Америка Қўшма Штатлари делегациялари ўртасидаги икки кунлик мулоқот муваффақиятли ўтди. Учрашувда сиёсий масалалар батафсил муҳокама қилинди. Доҳа келишувининг тўлиқ бажарилиши Муаммоларни ҳал қилиш усули Ислом Амирлиги томонидан энг яхши натижа деб топилди, шунингдек, гуманитар ёрдам сиёсий муаммолар билан боғлиқ бўлмаслиги кераклиги такидланди», — дейилади «Толибон» томони очиқлаган баёнотда.

Қайд этилишича, АҚШ вакиллари афғонларга гуманитар ёрдам кўрсатишга ва бошқа гуманитар ташкилотларга ёрдам етказиб бериш учун шароит яратишга ваъда берган. «Толибон» ҳаракати ўз навбатида бу қарорни олқишлаган.

«Дипломатик алоқаларни яхшилаш учун ҳаракат қилиш керак», — дейилади ҳаракат хабарида.

Қайд этилишича, бундай учрашувларни яқин орада «агар керак бўлса» яна ўтказишга қарор қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг