Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Толибон» Афғонистонда аёлларнинг ҳуқуқлари нега чекланаётганини тушунтирди

«Толибон» Афғонистонда аёлларнинг ҳуқуқлари нега чекланаётганини тушунтирди

Фото: РИА Новости

«Толибон» ҳукумати Афғонистонда аёлларнинг ҳуқуқлари яхшиланмаётганига сабаб — Ғарб санкциялари эканини маълум қилди. Bloomberg ёзишича, Афғонистон ташқи ишлар вазири вазифасини вақтинча бажарувчи Амирхон Муттақий «Толибон» Ғарб санкцияларини олиб ташлашда аёлларнинг ҳуқуқларидан дастак сифатида фойдаланишни истаганини, бироқ янги ҳукумат етакчилари ўзгаришлар учун рағбат кўрмаётганини маълум қилган.

Яъни «Толибон» ҳукумати Ғарб санкциялари юмшатилмаётгани қасдига аёлларнинг ҳуқуқларини тобора чекламоқда. Айниқса, Афғонистонда хотин-қизларнинг давлат ва хусусий олий ўқув юртларида таълим олишига тақиқ қўйилиши — чекловларнинг энг аёвсизи бўлди.

«Афғонистон санкциялар остида, банкларимиз санкцияланган, тадбиркорларимиз машаққат чекишмоқда. Улар ҳатто озиқ-овқат ва ёқилғи олиб кириш учун четга пул ўтказа олишмайди», — деди Муттақий Кобулда БМТ бош котибининг ўринбосари Амина Муҳаммад билан хотин-қизлар ҳуқуқлари масаласидаги учрашувда.

«БМТ бу борада мен ўз раҳбарларим ва халқимга айтишга лойиқ нима ишлар қилди?», — савол берди у суҳбатдошига.

Bloomberg Афғонистонда сўнгги йигирма йилда аёллар эркинликлари борасида қўлга киритилган ютуқлар «Толибон» томонидан йўққа чиқарилганини, мамлакат 90-йиллар сўнгидаги репрессив бошқарувга қайтганини ёзган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг