Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Токиода сакура гуллади

Токиода сакура гуллади

Фото: Freepik

Токиода сакура гуллашни бошлагани расман эълон қилинди. The Japan Times ёзишича, душанба, 24 март куни маҳаллий вақт билан соат 14:00 да Ясукуни ибодатхонасидаги машҳур дарахт гулга кирганини Метеорология агентлиги эълон қилди.

Сакура гуллаш мавсуми бу сафар 2024 йилгидан беш кун аввал бошланди.

«Япония метеорология уюшмасига кўра, охирги ҳафтада кузатилган илиқ ҳаво сакуранинг эрта гулга киришига сабаб бўлган. Гуллаш авжига чиқиши бир ҳафтадан сўнг, агар илиқ ҳаво сақланиб турса ундан ҳам эртароқ, кузатилиши айтилмоқда», — дейилади хабарда.

Мавсумни оч пуштиранг гуллари билан ажралиб турувчи «сомеи-ёсино» навли сакуралар бошлаб беради. Сакура дарахти 80 фоизга яқин гуллари очилганида тўлиқ гулга кирган ҳисобланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг