Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Токио аҳолиси яна бир миллионлик маррадан ўтди

Токио аҳолиси яна бир миллионлик маррадан ўтди

Фото: «Amusingplanet.com»

Токио аҳолиси 14 миллион кишидан ошди, дея хабар берди «Никкэй» газетаси.

Нашрнинг ёзишича, кўп миқдордаги университет ва компаниялар, шунингдек, бошқа ҳудудларга қараганда иш ҳақининг юқорилиги ёшларни Токиога жалб этади. Коронавирус эпидемияси ҳам бу тамойилга халақит қилолмади.

Жорий йил 1 апрель куни Япония пойтахти аҳолиси 13,98 миллион кишини ташкил этганди. 1962 йилдаги жадал иқтисодий ўсиш даврида Токио аҳолиси 10 миллион кишига етганди. Тўрт йилдан сўнг пойтахтда 11 миллион киши истиқомат қила бошлади. Аммо кейинги миллионлик марра орадан 30 йил ўтиб 2000 йилда забт этилганди.

Газетанинг таъкидлашича, айнан катта-катта шаҳарларда коронавирус инфекциясининг жадал тарқалиши ва масофадан туриб ишлашнинг фаол жорий этилиши сабабли мегаполислардан ташқарида яшашга қизиқиш ортмоқда. Бу келгусида йирик шаҳарлардаги аҳоли сонига таъсир кўрсатмасдан қолмайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг