Тожикистонда ўтказилаётган халқаро китоб ярмаркасида ўзбекистонлик ноширлар ҳам қатнашмоқда
3-6 октябрь кунлари Душанбеда XI халқаро китоб ярмаркаси бўлиб ўтади. Кўргазмада ҳар қандай танлов учун юзлаб китоблар ўрин олган – болалар китобларидан тортиб, илмий-адабий, тиббиёт, шарқшунослик, диншунослик ва тилшуносликка оид жиддий асарларгача, деб хабар беради tj.sputniknews.ru.
Тожикистоннинг йирик нашриётларидан ташқари, адабиётлар кўплаб хорижий нашриётлар томонидан тақдим этилган. Энг катта ва эътиборга лойиқ кўргазма Эрон ва Россия томонидан намойиш этилди.
«Ҳар йили биз мамлакатнинг сиёсий фаолияти ҳақида 10-15 мингга яқин китобларни нашр этамиз. Энг яхши томони шундаки, ўқувчиларнинг ушбу адабиётларга эътибори ортиб бормоқда. Ёшлар сиёсий китобларга, айниқса, миллат етакчиси ҳақидаги китобларга катта қизиқиш билдирмоқда, – дейди Тожикистондаги «Ирфон» нашриёт-матбаа ижодий уйи вакили Лайли Файзиддин «МИР 24» мухбири билан бўлган суҳбатда.
Ушбу кўргазмада ўзбекистонлик ноширлар ҳам иштирок этмоқда.
«Бундай кўргазмалар муносабатларимизни яхшилашга туртки бўлади. Биз бу ерда нафақат китобларни тақдим этамиз, балки матбаа соҳасидаги тажрибаларимиз билан ўртоқлашамиз, – дейди «Ўзбекистон» нашриёт-матбаа ижодий уйи таҳририяти раҳбари Муҳиддин Омонов ўз интервюсида.
Кўргазмадан 40 мингдан ортиқ турли хил, маданиятларни бирлаштирувчи тўрт минг номдаги китоблар ўрин олган. Бу эса китоблар ҳеч қачон ўз ўқувчиларини йўқотмаслигини англатади.
Кўргазма уч кун давом этади. Бу вақт давомида иштирокчилар нафақат кўргазма билан танишадилар, балки турли мамлакатлардан маҳорат дарслари ва семинарлар ўтказиш учун келган таниқли шоир ва ёзувчилар билан ҳам учрашадилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter