Тожикистонда кучли ёғингарчилик оқибатида 13 киши ҳалок бўлди
Кеча, 27 август куни кучли ёғингарчилик натижасида Тожикистоннинг Ваҳдат ва Рудакий вилоятларида сув тошқинлари юз берди. Бу ҳақда Тожикистон Республикаси президенти матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, Ваҳдат вилоятида 11 киши, Рудакий вилоятида эса 2 киши ҳалок бўлган. Одамлар қандай шароитда вафот этгани аниқланмаган.
Тожикистон Республикаси Президенти, Миллат етакчиси Эмомали Раҳмон ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирган.
Мамлакат раҳбари, шунингдек, Бош вазирга, Фавқулодда вазиятлар ва фуқаро мудофааси қўмитасига, шунингдек, бошқа ваколатли органларга ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига тез ёрдам кўрсатиш, фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш бўйича тезкор чора-тадбирлар кўриш юзасидан тегишли топшириқлар берган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter