Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тожикистонда кетма-кет «яхшигина» зилзила кузатилди

Тожикистонда кетма-кет «яхшигина» зилзила кузатилди

Тожикистонда кетма-кет (15 дақиқалик фарқ билан) зилзилалар кузатилди. 

Жумладан, ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, 02.10.2023 йил, Тошкент вақти билан 19:03 да (02.10.2023 йил, Гринвич бўйича 14:03 да) Тожикистонда зилзила содир бўлди.

Зилзила координаталари: 38,65 градус шимолий кенглик; 72,14 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,7. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 383 км жанубий-шарқда.

Тошкент вақти билан 19:18 да (02.10.2023 йил, Гринвич бўйича 14:18 да) яна бир зилзила содир бўлди. Зилзила координаталари: 39,02 градус шимолий кенглик; 71,76 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 330 км жанубий-шарқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг