Тожикистон хорижликлар учун виза муддатини узайтирди
Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Мухриддиннинг Душанбеда бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтишича, хорижий фуқароларнинг Тожикистонга виза муддати 60 кунгача узайтирилди.
Илгари чет элликлар виза билан Тожикистонда 45 календар кунгача қолишлари мумкин эди.
—Ўтган ҳафта давлат раҳбари ҳужжатни имзолади. Виза 90 кунгача муддатга берилади, аммо чет эл фуқароси Тожикистонда 60 кунгача қолиши мумкин , -деди Тожикистон ташқи ишлар вазири.
Вазирнинг сўзларига кўра, белгиланган муддатга битта кириш визасининг нархи 30 долларни, кўп марталик кириш визасининг нархи эса 50 долларни ташкил этади.
Шунингдек, республиканинг тегишли давлат идораларини ўрганиш учун яна икки ҳужжат мавжудлигини, уларда виза беришни 3 йил муддатга - Тожикистоннинг собиқ фуқаролари ва 5 йил - сармоядорлар учун берилишини кўзда тутган.
Эмомали Раҳмон мамлакат парламентига йўллаган мурожаатида Ташқи ишлар вазирлигига Тожикистон иқтисодиётига камида 1 миллион доллар сармоя киритган барча чет элликларга беш йиллик кўп марталик виза беришни буюрган эди.
Бундан ташқари, президент бошқа мамлакатларда истиқомат қилувчи тожикистонликларга узоқ муддатли визалар беришни буюрган.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлари виза ҳамда чегара бўйича келишувга эришган эдилар. Унга кўра, икки давлат фуқаролари 1 ой муддатда виза олмасдан юриши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter