Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тожикистон президентининг қариндошлари онаси вафотидан кейин Соғлиқни сақлаш вазирини калтаклашди

Тожикистон президентининг қариндошлари онаси вафотидан кейин Соғлиқни сақлаш вазирини калтаклашди

Фото: «News.myseldon.com»

20 июль куни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг синглиси Қурбонбиби Раҳмонова 64 ёшида вафот этди.

Республика раҳбари Эмомали Раҳмоннинг учта жияни раҳбар ва шифокорларни, шу жумладан, Соғлиқни сақлаш вазирини дўппослашди. Бу ҳақда «Centralasian.org»га таяниб «NewTimes.kz» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Ҳодиса 20 июль куни президентнинг синглиси Қурбонбиби Раҳмонованинг COVID-19 дан вафот этганидан кейин содир бўлган. Хабарларга кўра, 64 ёшли аёл Тожикистон президенти ижро этувчи девони ҳузуридаги тиббиёт марказида даволанаётган бўлган. Унинг даволаниши учун, манбаларга кўра, Германия, Россия ва Ўзбекистондан тажрибали мутахассислар таклиф этилган.

Озоди радиоси хабарига кўра, бемор ўлимидан икки соат олдин хорижлик мутахассислар тожикистонлик шифокорларнинг даволаш усули нотўғри эканлигини айтишган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Жамолиддин Aбдуллозода жағига кучли зарба берилиши натижасида жиддий жароҳатланди, президент аппарати ижро ҳузуридаги тиббиёт маркази раҳбари Холмаҳмад Раҳимзоданинг боши жароҳатланди, бошқа шифокорлар эса енгил шикастланишган.

Расмийлар Соғлиқни сақлаш вазирининг калтакланиши ҳақидаги маълумотга изоҳ беришмади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмонга унинг синглиси Қурбонбиби Раҳмонова вафот этгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг