Тожикистон пойтахтида «блэкаут» содир бўлди
Бугун, 1 март куни маҳаллий вақт билан соат 11:10 ларда Тожикистон пойтахти электр энергиясиз қолди.
Душанбе аҳолиси бутун шаҳар бўйлаб электр энергияси ўчирилгани ва натижада иссиқлик ва сув таъминотида ҳам узилишлар содир бўлганидан шикоят қилмоқда.
Бундан ташқари, аҳоли айрим уяли алоқа операторлари билан алоқа йўқлиги ва интернетга киришда муаммолар борлигини билдиряпти.
Ҳозирча «блэкаут» сабаблари маълум эмас. Расмий идоралар ҳам жим.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter