Тожикистон пойтахти икки йилдан сўнг қандай кўринишга эга бўлади?

Тожикистонда пойтахт Душанбе шаҳри кўчаларидан бирининг 2021 йилги қиёфаси акс эттирилган 3D видео намойиш этилди. Қурилишлар Тожикистон мустақиллигининг 30 йиллигига қадар битказилиши режалаштирилмоқда дея хабар берди «CA-News» нашри.
Аввалроқ, шаҳар мэри Рустам Эмомали уч йил давомида шаҳарда 17 минг иш ўрни яратиш ҳақида топшириқ бергани хабар қилинган эди.
Режаларга кўра, 2018-2021 йилларда 4 мингдан зиёд саноат, савдо, кўнгилочар масканлар, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт иншоотлари қурилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter