Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тожикистон Афғонистондаги 3 та консуллигини ёпди

Тожикистон Афғонистондаги 3 та консуллигини ёпди

Тожикистон ҳукумати Афғонистоннинг Мозори Шариф, Файзобод ва Бадахшон вилоятларидаги консулликларини вақтинча ёпганини маълум қилган.

Тожик ҳукумати «Толибон» билан содир бўлаётган уруш оқибатида шундай қарорга келгани айтилган. Бугунги хабарга кўра, «Толибон» ҳаракати Кобулдан бошқа барча шаҳарларни эгаллаб улгурди.

«Толиблар билан бўлаётган Афғонистондаги воқеалар сабабли хавфсизликни таъминлаш мақсадида Мозори Шариф, Файзобод ва Бадахшондаги консулликларимизни ёпишга мажбурмиз», дейилган тожик ТИВ хабарида.

Шунингдек, Эрон ҳам Мозори Шарифдаги консуллигини Кобулга кўчирган. Пойтахтнинг ўзида шу пайтгача 7 та давлат ўз идораларини ёпган. Ўзбекистон консулхоналари ҳозирча ишлаб турибди, аммо виза берилмаяпти.

Эслатиб ўтиш керак, 1998 йилда Мозори Шарифни босиб олиш вақтида 11 та хорижий дипломат ва эронлик журналист ўлдирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг