Тоғли Қорабоғдаги жангларда қурбонлар сони кўпайди
Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги тўқнашувлар натижасида Тоғли Қорабоғда қурбонлари сони 53 кишига етди.
Қайд этилишича, қурбонлар сони бир кун ичида икки бараварга кўпайган: 28 сентябр куни тушдан кейин 27 киши ўлдирилган, кечаси эса яна 26 аскар ўлгани ҳақида хабар қилинган.
Эслатиб ўтамиз, 27 сентябрь куни эрталаб Тоғли Қорабоғда Арманистон-Озарбайжон можароси авж олди ва икки мамлакат қуролли кучлари ўртасида шиддатли жанглар бошланди. Иккала томон ҳам йўқотишлар, шу жумладан, тинч аҳоли орасида қурбонлар ҳақида хабар бермоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter