Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тўфон тўрт кишининг умрига зомин бўлди

Тўфон тўрт кишининг умрига зомин бўлди

Фото:«Sabah.com»

Ўмон жанубидаги Зуфар шаҳрига бостириб келган тўфон 4 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

Сайтимизда аввалроқ «Мекуну» тўфони туфайли икки киши ҳалок бўлгани ҳақида маълумот берган эдик. Бугун яна икки киши ҳалок бўлди.

Тўфон Яманнинг Сокотра ороли билан бирга Маҳра, Хазромавт, Шабва, Абён ва Адан шаҳарларида ҳам кузатилаяпти.

Сокотра ороли «Фалокат ҳудуди» дея эълон қилинди.

Табиий офат сабабли Яман ғарбидаги Маҳра вилоятининг Ўмон билан чегарадош Сарфит пости ёпилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг