Тинч океанидаги яна бир мамлакатда кучли зилзила кузатилди

Тинч океани жанубида, Океанияда жойлашган Вануату орол-давлатида 6,7 балли зилзила содир бўлди.
Мамлакат пойтахти Порт-Виладан 88 километр олисда — Коралл денгизи акваториясида жойлашган зилзила марказида магнитуда 6,8 баллга тенглашган. Ер силкиниши интенсивлиги бўйича «вайронкор» сифатида таснифланди.
Жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган, цунами хавфи ҳам эълон қилинмаган.
Вануату соҳилларига яқин ҳудудда сал аввалроқ 5,1 балли зилзила кузатилганди.
Яқин кунларда сайёрамизнинг турли нуқталарида кучли зилзилалар рўй бериши билан эсда қолди: 13 февраль куни бир йўла икки мамлакатда — Арманистонда 6-7 балли, Японияда (Тинч океани шимоли-шарқида жойлашган) 7 балли ер силкинишлари кузатилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter