Техасдаги отишмада ҳалок бўлганлар сони маълум бўлди
АҚШнинг Техас штатида жойлашган мактабда отишма содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Маълумотларга кўра, ушбу воқеа оқибатида саккиз киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда маҳаллий телевидениега асосланиб, «Aif.ru» хабар бермоқда.
Мактаб директори ёрдамчиси Крис Ричардсоннинг маълум қилишича, жиноятчи қўлга олинган.
«CNN» хабарига кўра эса, қуролланган киши ўқув хоналаридан бирига бостириб кирган ва ўқувчиларни ўққа тутган. Жабрланганлар шифохонага етказилган.
Санта-Фе шаҳридаги ушбу мактабда жами 1400 нафар ўқувчи таълим олади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter