Техасдаги мусиқа фестивалида саккиз киши ҳалок бўлди
АҚШ. Техасдаги Astroworld фестивалида саккиз киши ҳалок бўлди, бир неча киши жароҳатланди, деб хабар бермоқда маҳаллий Houston Chronicle.
Фожиага фестивалдаги тиқилинч сабаб бўлгани айтилмоқда. Тадбирга 50 минг киши келган.
Нашр маълумотларига кўра, тиқилинч жума куни репер Трэвис Скотт қўшиқ ижро қилаётган вақтда содир бўлган. Фестивалнинг иккинчи куни бекор қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter