Тереза Мэй: «Brexit»ни уддалай олмаганимдан жуда афсусдаман»
Тез орада истеъфога чиқишини эълон қилган Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй мамлакатни Европа иттифоқидан чиқариб олишга улгурмаганидан чуқур афсусда эканини таъкидлади.
«Brexit»ни амалга ошира олмаганимдан жуда афсусдаман. Энди бу иш издошимнинг зиммасига тушади», — деди Мэй.
Тереза Мэй таъкидлашича, британ ҳукуматининг Қўшма Қиролликни Евроиттифоқдан чиқариб олишга уринган янги раҳбари турли нуқтаи назарлар билан ҳисоблашишга, муроса кўчасини танлашига тўғри келади.
Сиёсатчи хонимнинг таъкидлашича, Буюк Британия учун «Brexit»нинг энг мақбул варианти — чиқаётган эшикни қаттиқ ёпмаслик, яъни ҳамкорлик алоқаларини имкон қадар сақлаб қолишдир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter