Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Терактда инсонларни қутқарган 35 ёшли йигит вафот этди

Терактда инсонларни қутқарган 35 ёшли йигит вафот этди

«Крокус Сити Холл»да теракт содир бўлган куни ҳодиса яқинида бўлган ва сўнгра концерт залидан одамларни қутқаришда ёрдам берган 35 ёшли Карен Енгибарян вафот этди.

Бу ҳақда РБК хабар бермоқда. 

Карен фожиа юз берганда тун бўйи одамларни шифокорларга олиб борган ва жабрланганлардан бирига ўз устки кийимини берган. Натижада Енгибарян ис газини ютиб, шамоллаб, ўткир нафас йўллари инфекцияси билан касалхонага ётқизилган. Охир-оқибат эркакнинг аҳволи оғирлашиб, уни қутқариб бўлмади.

Эслатиб ўтамиз, теракт юз бергандан сўнг, одамларни қутқарган бир қатор қаҳрамонлар ОАВда машҳур бўлди. Жумладан, асли қирғизистонлик бўлган 15 яшар Ислом, озарбайжонлик Камил Несибов жамоатчилик эътиборига тушди. 

Аввалроқ, теракт оқибатида разведка полковниги вафот этгани хабар берилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг