Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тель-Авивда намойишлар: улар ҲАМАС билан келишувни талаб қиляпти

Тель-Авивда намойишлар: улар ҲАМАС билан келишувни талаб қиляпти

Тель-Авивда исроилликлар намойишга чиқди. Улар Беньямин Нетаняхудан ҲАМАС билан келишувга эришишни ва гаровга олинганларни уйларига қайтаришни талаб қилмоқдалар.

Чоршанба куни Тель-Авивда юзлаб исроилликлар Беньямин Нетаняху ҳукуматидан гаровга олинганларни озод қилиш учун ҲАМАС билан келишувга эришишни талаб қилиб, намойишга чиқди.

Шунингдек, улар Бош вазирдан ўзининг яқинда омма олдида қилган баёнотида «гаровга олинганлар азоб чекмоқда, лекин ўлмайди» деган баёнотини дарҳол тушунтиришини талаб қилмоқдалар.

«Биз ҳозир бу ерда, Мудофаа вазирлиги базаси олдида, барча одамлар қарор қабул қиладиган жой олдида турибмиз, – дейди амакиваччаси Офер Калдерон ҲАМАС томонидан асирда ушлаб турилган фуқаро. – Бу масалада қарор қабул қиладиган одамларнинг барчаси шу ерда. Мудофаа вазири ва барча хавфсизлик хизматлари бизга бу келишувни ҳозир амалга ошириш тўғри бўлишини айтишмоқда. Ва биз буни ҳозир қилмасак, кейин имкони бўлмайди: уларни тирик кўрмаймиз. У (Нетаняху) келишувни шу мамлакатнинг келажаги, шу жамиятнинг эртаси учун қилиши керак».

Айни кунларда Исроил делегацияси ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларни давом эттириш учун Мисрга етиб келган. Томонлар сўнгги қарорни қабул қилиш масалаларини кўриб чиқмоқда.

Халқаро воситачилар эса Исроил ва ҲАМАСни жангларни тўхтатиш ва Ғазо секторида ҳаракат аъзолари томонидан гаровга олинган 120 га яқин исроилликни озод қилиш бўйича келишувга эришишга ундамоқда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг