Тайвань раҳбари иккинчи муддатга қайта сайланди

Тайвань раҳбари Цай Инвэнь иккинчи муддатга қайта сайланди. Уни 57 фоиз сайловчилар қўллаб-қувватлашган, деб ёзади «REGNUM».
Амалдаги раҳбарнинг асосий рақиби Гаосюн шаҳар мэри, Хитой билан мустаҳкам алоқаларни қўллаб-қувватловчи, «Гоминьдан» партияси аъзоси Хань Гоюй бўлди. Унга сайловчиларнинг 38 фоизи овоз беришди.
Инвэнь Хитой билан муносабатларида ўзининг принципиал позицияси билан танилган — Тайвань етакчиси ХХР ва оролнинг тўлиқ ва узил-кесил чегаралаарини аниқлаб олишни қўллаб-қувватлайди.
Эслатиб ўтамиз, Хитой ҳукумати Тайванни ўз ҳудудининг бир қисми деб ҳисоблайди: «бир мамлакат — бир тизим» сиёсатидан келиб чиқади. Бироқ Тайвань аҳолисининг аксар қисми бу риторикага қўшилмайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter