Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Таймс» майдонида Фаластиндаги қирғинга эътибор қаратилди

«Таймс» майдонида Фаластиндаги қирғинга эътибор қаратилди

KADEM (Аёллар ва демократия жамғармаси) Нью-Йорк шаҳри юрагидаги «Таймс» майдонида ташкил қилинган тадбирда Фаластинда юз бераётган қирғинга халқаро ҳамжамият эътиборини қаратди.

Халқаро хотин-қизлар куни доирасида уюштирилган «International Civil Support for Palestinian Women» (Фаластин аёлларига халқаро фуқаролик ёрдами) тадбирида намойиш этилган интерактив инсталляцияда Ғазодаги хунрезлик, минтақа аёлларининг жасорати ва сабр-бардоши акс этган.

«9 мингдан ортиқ фаластинлик аёл ҳаёт билан бевақт видолашди. Энг ачинарлиси шундаки, фаластинлик аёллар узоқ вақтдан бери дунёнинг энг катта ўлим лагерига айлантирилган ҳудудда авлоддан авлодга ўтиб келаётган тизимли геноцид, зўравонлик ва ваҳшийликка дучор бўлмоқда. Фаластинлик аёлларни унутмаслигимиз, бу адолатсизликка жим турмаслигимиз ва дунё хотин-қизлари ўртасида узилмас ришталар мавжудлигини кўрсатишимиз лозим», – дейди Истанбулда жойлашган KADEM бошқаруви раиси Солиҳа Окур Гумрукчуўғлу.

У 2023 йил 7 октябрдан буён Ғазода давом этаётган бомбардимонларни қоралаб, бутун башариятни зулмга қарши туриш, инсоний қадр-қимматни ҳимоя қилишга ундади.

«Бир халқ ойлар давомида энг оғриқли ўлимларга дучор этилмоқда. Янги туғилган чақалоқлар очликдан нобуд бўлмоқда. Нафақат Ғазо, балки минг йиллар давомида яратилган умуминсоний қадриятлар ҳам бомбаланмоқда. Ҳар бир бомба ҳар биримизнинг бошимизга тушмоқда», – деди доктор Солиҳа Окур Гумрукчуўғлу.

Маълумотларга қараганда, Исроил армияси Ғазода 161 кундан бери олиб бораётган урушда 31553 фаластинлик ҳалок бўлди, 73546 нафари жароҳатланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг