Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

 Татарскийга ҳайкалча совға қилган қиз қўлга олинди

 Татарскийга ҳайкалча совға қилган қиз қўлга олинди

Рус ҳарбий журналисти Владлен Татарскийнинг ўлимида гумонланиб қидирувга берилган Даря Трепова қўлга олинди.

Санкт-Петербургдаги кафеда содир этилган портлашга алоқадорликда гумон қилинган Даря Трепова тезкор хизматлар томонидан қўлга олинди, деб хабар берди Тергов қўмитаси.

Қайд этишича, у шаҳардаги олдиндан ижарага олинган хонадондан топилган.

Учрашув иштирокчиларининг айтишича, портлашдан олдин тадбирга келган ва ўзини Анастасия деб таништирган қиз Татарскийга ҳайкалчани совға сифатида топширган.

Терговчилар текшираётган версиялардан бирига кўра, бу ҳайкалчада радио сигнали ёрдамида фаоллаштирилган портловчи қурилма бўлган. Ҳарбий мухбир портлаш оқибатида ҳалок бўлган, 30 дан ортиқ киши жароҳат олган.

Аввалроқ Даря Трепова қидирувга берилгани хабар қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг