«Вазиятни чигаллаштирманг!» – Ташиев қирғизистонликларни огоҳликка чақирди
![«Вазиятни чигаллаштирманг!» – Ташиев қирғизистонликларни огоҳликка чақирди](https://static.xabaruz.com/crop/2/6/720_460_95_2604116233.jpg)
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев аҳолини давлат чегаралари масаласида эҳтиёт бўлиб фикр билдиришга чақирди.
«Чегара ва чегараолди ҳудудларида юзага келаётган барча муаммоли масалаларни фақат сиёсий ва дипломатик йўллар билан, музокаралар столида ҳал қилиш керак. Чегара масалалари икки давлат манфаатларига дахлдор. Шу боис, турли даражадаги амалдорлар ҳам, оддий фуқаролар ҳам чегарадаги вазиятнинг кескинлашувига ҳисса қўшиб, шошма-шошарлик билан гапирмаслиги керак. Бугун барчамизга – Қирғизистонга ҳам, Тожикистонга ҳам тинчлик ва барқарорлик, икки давлатнинг барқарор ривожланиши керак», – дейди Қамчибек Ташиев.
Айрим маълумотларга кўра, кейинги кунларда Қирғизистоннинг чегараолди ҳудудларида бир муддат олдин Ўзбекистон назоратида бўлиши айтилган Кампиробод сув омборининг Қирғизистонга қайтарилишини сўраб митинглар ва норозилик чиқишлари бўлиб ўтмоқда. Улар ҳукуматини гуёки мамлакат ерларини сотиб юбораётганликда айблашмоқда.
Қирғизистон-Ўзбекистон давлатлари ўртасидаги чегаралар бўйича ўзаро келишувлар ҳақида эса аввалроқ ёзилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter