Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Таниқли актрисанинг невараси «мафия одами» бўлиб чиқди

Таниқли актрисанинг невараси «мафия одами» бўлиб чиқди

Фото: «ModaModaBe / YouTube»

Франциялик киноюлдуз Катрин Денёв ҳамда таниқли кинорежиссёр (марҳум) Роже Вадимнинг невараси Францияда полиция томонидан ҳибсга олинди.

«The Daily Mail» ёзишича, 32 ёшли Игор Вадим айни пайтда Париждаги полиция маҳкамасида ушлаб турилибди. Неаполь мафияси — Коморро билан алоқадорликда гумон қилинаётган Вадим 50 евролик пулларни қалбакилаштирганлик учун қамалиши мумкин.

Коморронинг қилмишларига чек қўйиш учун ўтказилган махсус амалиётда жами 44 нафар шахс қўлга олинган. Тўда бутун Европа бўйлаб қалбаки евроларни тарқатиш билан шуғулланган.

Игор Вадим тўдада қандай «роль» ўйнагани ҳозирча ошкор этилмаган. У Италияга экстрадиция қилиниши ва судланиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг