Тангем россиялик қизнинг дафн харажатларини тўлади
«Сарой жавоҳири» сериалидаги Тангем роли орқали танилган актриса Ли Ён Э Сеул фожиасида ҳалок бўлган россиялик қизнинг дафн харажатлари учун хайрия қилди.
29 октябр куни Сеулда Ҳеллоуин байрамини нишонлаш пайтида тиқилинч юзага келиб, 151 киши ҳалок бўлганди. Қурбонлар орасида 19 нафар хорижлик — Ўзбекистон, Эрон, Хитой, Россия ва Норвегия фуқаролари ҳам борлиги маълум қилинганди.
Тиқилинчда ҳалок бўлган хорижликларнинг 4 нафари 20 ёшдан 30 ёшгача бўлган россиялик қизлар. Ли Ён Э россиялик Юлиана Пакнинг жасадини ватанига етказиш харажатларини тўлади.
Юлиана Пак 2021 йилда Жанубий Кореяга борган бўлиб, боғча болаларига инглиз тилини ўргатган.
Korea Times газетаси ёзишича, актриса пулларни Кореянинг имконияти чекланган кишилар учун мўлжалланган жамғармасига юборган. Жамғарма эса бу маблағни Россия элчихонасига етказган. Актриса шахсини сир тутишни истаганди, жамғарма унинг номини ошкор қилиб қўйди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter