Тан олинмаган Тоғли Қорабоғнинг собиқ президенти халқаро қидирувга берилди
Тан олинмаган Тоғли Қорабоғнинг собиқ президенти Араик Арутюнян ва собиқ мудофаа вазири Жалол Арутюнян халқаро қидирувга берилди.
Trend нашри хабарига кўра, бу ҳақда Озарбайжон бош прокурори Камрон Алиев маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, Арутюнянлар собиқ президентнинг ёрдамчиси Давид Бабаян билан биргаликда Ганжанинг тинч аҳолисига ракета ҳужумлари ва Иккинчи Қорабоғ уруши пайтида тинч аҳолига қарши жиноятлар содир этганликда айбланиб қидирувга берилган.
«Улардан бири аллақачон ҳибсга олинган, тергов давом этмоқда. Озарбайжон жамоатчилиги яқин кунларда батафсил маълумот олади», — деди Камрон.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорабоғ тўлиқ Озарбайжон тасарруфига ўтганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter