Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Таиландда сув устида уй қурган америкалик қатл қилиниши мумкин

Таиландда сув устида уй қурган америкалик қатл қилиниши мумкин

Фото: «Reuters»

АҚШ фуқароси Чаду Элвартовски ва унинг рафиқаси Супрани Тепдетга Таиландда ўлим жазоси берилиши мумкин. Бунга сабаб сифатида улар Таиландга тегишли бўлган худуддаги сув устида уй қургани кўрсатилмоқда.

Таиланд ҳукумати берган маълумотга қараганда 20 метрлик платформа Пхукет қирғоқларидан 19 километр узоқликда қурилган. Элвартовски эса уйи қирғоқдан 24 километр узоқликда эканини даъво қилмоқда. Бундай ҳолатда у Таиланд қонунчилигига даҳлдор бўлмайди.

Агарда Элвартовски ва рафиқаси Тепдет мамлакат қонунчилигини бузгани исботланса, уларга ўлим жазоси берилиши мумкин. Эр-хотин уй қуриш учун Таиланд ҳукуматидан рухсат олмаган. Энди ҳарбий-денгиз флоти мамлакат ҳукумати билан учрашиб, бир қарорга келиши лозим.

Чаду Элвартовски ўз вақтида АҚШ армиясида инженер-дастурловчи сифатида ишлаган. У рафиқаси билан Ocean Builders ҳаракати аъзоси ҳисобланади. Бу ҳаракат иштирокчилари ҳеч бир мамлакат қонунчилигига тушмайдиган нейтрал худудлардаги сув устида уй қуради ва шу тариқа яшаб келади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг