Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Таиландда ҳарбий аскар савдо марказини қўлга олиб, 25 кишини отиб ўлдирди

Таиландда ҳарбий аскар савдо марказини қўлга олиб, 25 кишини отиб ўлдирди

Фото: @SirajMumin

Таиланд қуролли кучларида кеча фожеали фавқулодда ҳолат рўй берди. Ҳарбий аскар Жакрапант Томма ҳарбий қисмда ўз бошлиғи ва икки аскарни отиб ўлдириб, «Жип» русумли автомобилда шаҳарга қочиб, чиқиб кетган.

У кўчада кетаётганда йўл-йўлакай тинч аҳолига қарата ўқ узиб кетган ва савдо марказларидан бирига кириб олиб, бу ерда ҳам харидорлар томон ўт очган. Шундан сўнг одамларни гаровга олиб, шу ерда бекинган.

Жакрапант Томмага қарши Таиланд ҳукумати томонидан махсус бўлинма сафарбар этилди ва олиб борилган амалиёт натижасида террорчи йўқ қилинган. Айни вақтда ҳарбий амалиёт тўхтатилгани расман маълум қилинди. Ҳарбий аскарнинг террори натижасида 25 киши отиб ўлдирилди ва 63 киши яраланган.

Хабар қилинишича, Томма ва хизматдошлари ўртасидаги маиший муаммолар фожеага сабаб бўлган. Ҳарбий хизматдошлар сотиб юборилган уй масаласида келиша олмай қолган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг