Таиланд қироллиги ўзбекистонликлар учун мамлактда визасиз бўлиш муддатини узайтирди
Хорижлик сайёҳлар учун Таиландда визасиз қолиш муддати жорий йилнинг октябрь ойидан бошлаб 30 кундан 45 кунгача оширилади. Бу ҳақда Россия Туроператорлари ассоциацияси (АТОР) ушбу мамлакат ҳукумати қарорига таяниб хабар берди.
«Таиланд ҳукумати мамлакатнинг туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга қарор қилди. Таиланд туризм бошқармаси ва туроператорларнинг чет эллик сайёҳлар учун визасиз қолиш муддатини ошириш бўйича таклифини маъқуллади. Ҳукумат қарорига кўра, 19 августда қабул қилинган жорий 30 кундан 45 кунгача визасиз кириш муддатининг узайтирилиши 2022 йил 1 октябрдан 2023 йил 31 мартгача амал қилади», – дейилади хабарда.
Қиролликка визасиз кириш ҳуқуқига эга бўлган давлатлар фуқаролари мамлакатда бўлиш муддати 30 кундан 45 кунга, келиши билан виза оладиган давлатлар, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари учун эса – 15 дан 30 кунгача узайтирилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter