Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Таиланд 2019 йилда туризмдан 70 миллиард доллар даромад олади

Таиланд 2019 йилда туризмдан 70 миллиард доллар даромад олади

Фото: «РИА Новости»

«РИА Новости» ёзишича, Таиланд 2018 йили рекорд даражада — 38,27 миллион нафар хорижий сайёҳни қабул қилди. Аммо бу бошланиши — 2019 йилда мамлакатга 41,1 миллион нафар сайёҳ келиши кутиляпти. Бу ҳақда мамлакат туризм вазирлиги баёнот берган.

Мазкур идора маълумотларига кўра, ўтган йили мамлакатга 2017 йилдагига қараганда 7,5 фоиз кўп сайёҳ келди. Биргина 2018 йилнинг декабрь ойида Таиландни 3,85 миллион нафар хорижлик томоша қилиб кетди.

Вазирлик 2019 йилда сайёҳлар сони Хитой ҳисобига 11 фоизга ўсишини кутмоқда. Айтиш керакки, Пхукет яқинида сайёҳлар кемаси чўкиб кетиши оқибатида 47 нафар хитойлик ҳалок бўлганидан сўнг 2018 йилнинг икккинчи ярмида ушбу мамлакатдан келувчилар сони кескин қисқариб кетганди.

Ҳисоб-китобларга кўра, Таиланд 2019 йили туризмдан 2,21 триллион бат ёки қарийб 70 миллиард доллар даромад олишни кўзлаяпти.

Таиланд туризмдан олаётган даромад ялпи ички маҳсулотнинг 12 фоизини ташкил этмоқда. Бу шуни англатадики, туризм мамлакатга даромад келтиришда фақат гуруч ва бошқа қишлоқ хўжалиги ва денгиз маҳсулотларини экспорт қилиш, автомобиль ва электрон саноатдан сўнг туради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг