Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Табиий офатлардан энг кўп талафот кўрган мамлакатлар аниқланди

Табиий офатлардан энг кўп талафот кўрган мамлакатлар аниқланди

Foto: «Vladtime»

«Germanwatch» компанияси «Climate Risk Index 2020»ни тақдим этди. «Polit.info» ёзишича, унда табиий офатлар жаҳон мамлакатларига етказган зарар миқдори ҳисоблаб чиқилган.

Япония, Филиппин ва Германия 2018 йили табиий офатлардан энг кўп зарар кўрди.

Юқори ўнликка, шунингдек, Мадагаскар, Ҳиндистон, Шри-Ланка, Кения, Руанда, Канада ва Фиджи киритилди. Пулга ҳисоблаганда, энг кўп Ҳиндистон ва Япония — 37 ва 35 млрд. доллардан зарарга учради. Қурбонлар сони бўйича ҳам Ҳиндистон биринчи ўринда — икки мингдан зиёд инсон.

2018 йил ёзи жаҳон мамлакатлари учун оғир кечди. Маълум қилинишича, сўнгги асрда Европа ҳудудларида жазирама иссиқлар 100 карра кўпайган. Жазирама иссиқлар, айниқса, Германия, Япония ва Ҳиндистон учун аянчли оқибатларни олиб келди.

Жазирама ёз Африкага қандай зиён етказгани ҳақида етарлича маълумот олиш имкони бўлмаганини ҳам компания ҳисоботида қўшимча қилиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, бу «Germanwatch» компанияси анъанавий йиллик рейтингларининг 15-си бўлиб, энг ишончли маълумотларга қурилгани таъкидланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг