Сувайшда ишлар зўр

Сувайш каналидан ўтувчи кемалар сони 2021-2022-молиявий йилда 15 фоизга кўпайди. Бу ҳақда Egypt Today канал бошқармасига асосланиб хабар берди.
«30 июнда якунига етувчи 2021-2022-молиявий йилда Сувайш канали орқали 22 мингта кема сузиб ўтди», — деди Сувайш канали бошқарма бошлиғи, генерал-лейтенант Усама Робия.
Олдинги молиявий йилда канал Миср ғазнасига $5,8 миллиард даромад келтирган бўлса, бу йилгиси 7 миллиард долларга яқинлашиб қолди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter