Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Суриядаги вазиятда Москва ўз мақсадларига эришди – Путин

Суриядаги вазиятда Москва ўз мақсадларига эришди – Путин

Бугун, 19 декабрь куни РФ президенти Владимир Путин йил якунлари бўйича журналистлар иштирокида матбуот анжуманида қатнашди.

Анжуманда, жумладан, Путиндан Сурия ва Россиянинг у ердаги таъсир доираси ҳақида сўралди.

«Сурияда содир бўлаётган вазият Россия учун мағлубият эмас ва Москва у ерда ўз мақсадларига эришди. Яъни, террорчилик анклави яратилишига йўл қўймадик. У ерда ҳокимият теппасига террорчилар эмас, бошқа кучлар келди.

Биз Сурияга қўшин олиб кирмаганмиз, у ерда бизнинг фақат 2 та ҳарбий базамиз бор. Ҳозир биз у ерда ҳукуматни эгаллаб олган барча гуруҳлар билан алоқада бўлиб турибмиз. Уларнинг аксарияти бизни у ерда қолишимизни хоҳлайди. Биз ҳарбий базалардан Сурияга гуманитар ёрдам етказиш учун фойдаланишни таклиф қилдик», – деди Путин журналистнинг саволига жавобан.

У, шунингдек, айни пайтда Россиянинг Сурияда ҳарбий базаларини сақлаб қолиш керакми ёки йўқ, деган масала ўз ечимини кутаётганини айтди. Бундан ташқари, Россия президентига кўра, мамлакатнинг олдида Суриядаги янги ҳукумат билан муносабатларни қандай шакллантириш кераклиги ҳақидаги савол турибди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг