Суриядаги президент сайловида ким ғалаба қозонгани эълон қилинди
Сурияда ўтказилган президентлик сайлови натижалари маълум қилинди. Мамлакат парламенти спикери Ҳаммуд Саббоғга кўра, амалдаги раҳбар Башар Асад 95,1 фоиз овоз билан ғалаба қозонган.
Асадга 13 540 860 киши овоз бергани айтилмоқда. Сайловларга жами 18 миллион киши қатнашгани таъкидланган.
Башар Асад отаси Ҳафиз Асад ўлимидан сўнг, 2000 йилдан бери Сурияни узлуксиз бошқариб келади. Унинг даврида мамлакат оғир ижтимоий-сиёсий муаммоларга дуч келди: 2011 йилда бошланган фуқаролар урушининг ҳамон олови ўчгани йўқ. Мамлакатни миллионлаб кишилар тарк этди, қарийб 500 минг киши уруш қурбонига айланди.
Башар Асад 2014 йилда ҳам худди шундай сайловларда 88 фоиз овоз билан қайта сайланганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter