Сурияда автобусга ҳужум қилишди: қурбонлар кўп
Сурияда Дайр аз-Заур — Пальмир шоссесида тинч аҳолини олиб кетаётган автобусга террорчилик ҳужуми уюштирилди, 28 киши ҳалок бўлди, дея хабар берди Суриянинг САНА давлат агентлиги.
«Тахминан соат 16:00 да Кабажеб аҳоли ҳудуди Дайр аз-Заур — Пальмир магистрал йўлидаги автобусга террорчилик ҳужуми уюштирилди. Натижада 28 киши ҳалок бўлди ва 13 киши жароҳат олди», — дейилади агентлик хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter