Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурия президенти ва рафиқаси коронавирусга чалинди

Сурия президенти ва рафиқаси коронавирусга чалинди

Фото: «M.gazeta.ru»

Сурия президенти Башар ал-Aсад ва унинг рафиқаси Aсма коронавирусни юқтириб олди, дея хабар берди Сурия президенти девони.

«Улар COVID-19 белгиларига ўхшаш енгил аломатларни бошдан кечиргандан сўнг президент Башар Aсад ва Aсма хоним ПЗР тестини топширишган. Таҳлил натижаси уларнинг коронавирус билан зарарланганини кўрсатди», — дейилади баёнотда.

Таъкидланишича, Башар ал-Aсад ва рафиқасининг аҳволи яхши, барқарор ҳолатда.

Президент девонининг қўшимча қилишича, Сурия президенти ва унинг рафиқаси икки-уч ҳафта давом этадиган уй карантини даврида ўз вазифаларини давом эттиришади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг