Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурия Эрондан 300 млрд доллар товон ундирмоқчи

Сурия Эрондан 300 млрд доллар товон ундирмоқчи

Эрон «жиноий ва ўзбошимчалик» фаолияти билан Сурия халқи ва давлатига етказган зарари учун 300 миллиард доллар товон тўлаши шарт. Суриянинг янги ҳукумати бу борада халқаро органларга мурожаат қилмоқчи эканлиги ҳақида Al Modon янги ҳукуматга яқин манбасига асосланиб хабар берди.

Таъкидланишича, Эрон ўз хатти-ҳаракатлари билан Сурия халқи ва мамлакат инфратузилмасига катта зарар етказган.

Қайд этилишича, Сурия (янги ҳукумат) ва Эрон ўртасидаги алоқа бутунлай узилган ва яқин келажакда тикланиши кутилмаяпти: форс давлатининг Дамашқда элчихонаси ёки Ҳалабда консулхонаси очилиши режада йўқ.

Аввалроқ Сурия ташқи ишлар вазири Асад Ҳасан ал-Шибоний Эронга мурожаатида Сурия суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш ва унинг ички ишларига аралашмасликка чақирганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг