Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Суғурта компанияси расмдаги тешик учун 20 миллион доллар талаб қилди

Суғурта компанияси расмдаги тешик учун 20 миллион доллар талаб қилди

Фото: «AFP 2020»

«Steadfast» суғурта компанияси «T.F. Nugent» компаниясини ходими таниқли рассом Пабло Пикассонинг «Денгизчи» автопортретига зарар етказиб қўйгани учун судга берди, дея хабар берди «Artnet».

2018 йил май ойида «T.F. Nugent» ходими «Christie’s» галереяси деворларини бўяётганда бехосдан қўлидаги бўёқ чўткани тушириб юборади ва Пикассонинг асарини диаметри 11 сантиметр катталикда тешиб қўяди. Шундан сўнг коллекционер Стив Уинн Нью-Йоркдаги «Christie’s» кимошди савдосидан полотнони қайтариб олди.

Энди суғурта компанияси қурилиш компаниясидан «эътиборсизлик» ва суд харажатлари учун 18,74 миллион доллар ундиришни талаб қилмоқда. Унинг аризасига кўра, пудратчи «Christie’s» билан оғзаки келишувни бузган ва «галерея хоналарини бўяётганда эҳтиёткорликка етарлича амал қилмаган».

Нохуш ҳодисагача Уинн Пикассонинг расмини камида 70 миллион долларга сотишни ният қилганди.

«Christie’s» расмнинг фрагментларини тиклашга 487 минг доллар сарфлади.

«Steadfast» компанияси 1943 йилги расмнинг қийматига шикастланиш қандай таъсир ўтказганини баҳолаш учун икки нафар экспертни ёллади. Уларнинг фикрича, дастлаб 100 миллион долларга баҳоланган асар ушбу ҳодисадан сўнг 20 фоизга (ёки 20 миллион долларга) арзонлашган.

Ушбу рақамларга асосланган ҳолда «Christie’s» Уинн билан «Sierre Fine Art» компаниясига 18,74 миллион доллар тўлашга келишиб олишди. Суғурта компанияси бу пулни кимошди савдосига тўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг