Суднинг 1500 марҳумни «безовта қилувчи» қарори кескин норозиликларга сабаб бўлди
АҚШ федерал окрук суди RMS Titanic, Inc. (RMST) компаниясига чўкиб кетган лайнердан «Макрони» телеграфини чиқариб олишга рухсат берди, дея хабар берди «Smithsonian Magazine».
Кўпчилик бу хабарни нафрат билан қабул қилди, чунки кема 1500 марҳум учун ёдгорлик саналади. Уларни эса «безовта» қилмаслик керак. Янги қарор 2000 йилдаги «Титаник» кемасидан ҳар қандай буюмни чиқариб олишни тақиқловчи қарорга зиддир.
Шунга қарамай, айнан шу телеграф орқали Жек Филлипс 1912 йил апрелда чўкаётган кемадан сўнгги фалокат сигналларини юборган. Уларни «Карпатия» кемаси қабул қилиб олган. Натижада 2208 йўловчидан 700 нафарини қутқариб қолишга муваффақ бўлган.
1985 йил Ньюфаундленд жанубида топилган «Титаник» икки қисмга бўлиниб кетган. У сув остида тахминан 3 минг метр чуқурликда жойлашган.
Кўпгина ташкилотлар, жумладан, Океан ва атмосфера тадқиқотлари миллий бошқармаси (NOAA) телеграфни тиклаш режасига қарши чиқишди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter